Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:46

Қирғизистонда сайловчиларнинг 25 фоизи овоз бериб бўлди


Қирғизистон вақти билан кундузги соат бирга қадар берилган овозларнинг дастлабки ҳисоб-китобига оид маълумотлар маълум қилинди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, Давлат автоматлаштирилган назорат тизими кундузги бирга қадар 722 минг 691 одам овоз бериб бўлганини қайд этган.

Бу эса жами сайловчиларнинг 25 фоиздан ошиғини ташкил этади.

Сайловчиларнинг фаол иштироки Ўш, Боткен, Норин вилоятлари ва Бишкек шаҳрида кузатилган.

Айни пайтда Қирғизистондаги сайловларни кузатаётган хорижлик кузатувчилар умуман сайловлар тинч ва қонун доирасида ўтаётганини қайд этаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG