Линклар

Қирғизистон парламент сайловида қонунбузарликлар аниқланмоқда


Озодлик радиоси мухбирлари кузатувига кўра, кўпгина сайлов участкаларида сайловчилар бармоқ излари олинмаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, сайловчиларни оммавий равишда участкага ташиш, бир неча бюллетеннинг бир киши томонидан ташланиши, сайлов кунида ҳам тарғибот кампанияларини давом эттириш ҳаракатлари кузатилган.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида бир мактаб жамоаси иккита сайлов участкаси учун ишлаётгани қайд этилган.

Марказий сайлов комиссияси вакиллари бу ҳақдаги шикоятлардан сўнг тегишли сайлов участкаларини кўздан кечиргани хабар қилинмоқда.

Қирғизистон муҳолифати эса сайловларда берилган овозларни параллел тарзда алоҳида ҳисоб-китоб қилиши ҳақида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG