Линклар

ЕХҲТ Қирғизистон сайловларидаги осойишталикни олқишлади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Янеш Ленарчич Қирғизистондаги парламент сайловининг тинч ва осойишта ўтаётганини олқишлади.

Рейтер агентлигига берган интевюсида Ленарчич осойишта вазият сайловлар ниҳоясига қадар ва ундан кейин ҳам сақланиб қолишига умид билдирди.


- Сайловчилар ўз фикрини билдириш эркинлигига эга бўлиши муҳимдир. Айни пайтда уларнинг истаги сайлов натижаларида акс этиши ҳам жуда муҳим ва ниҳоят, бу натижаларнинг ҳамма томонидан тан олиниши унданда муҳимдир, - деди ЕХҲТ расмийси.

Шундай дер экан, Янеш Ленарчич июн ойида бўлиб ўтган қонли воқеаларга ишора қилиб, бугунги тадбирнинг тинч ва силлиқ ўтиши мамлакат учун ҳам жуда муҳимлигини урғулади.

XS
SM
MD
LG