Линклар

Медведев Москва мэрлигига номзодлар билан учрашди


“Единая Россия” партияси ҳозирча бўш қолаётган Москва мэри лавозимига 4 номзодни таклиф этди. Булар Бош вазир муовини, ҳукумат аппарати бошлиғи Сергей Собянин, Нижний Новгород вилояти губернатори Валерий Шанцев, транспорт вазири Игор Левитин ва вақтинчалик пойтахт мэри муовини вазифасини бажарувчи Людмила Швецова.

Россия президенти матбуот котибаси Наталья Тимакованинг айтишича, Дмитрий Медведев Россия пойтахти мэри лавозимига номзодлар билан аллақачон учрашиб бўлган.

Мэриядан олинаётган хабарларга кўра, Медведев 11 октябр куни номзодлардан бирини шаҳар Думасига тасдиқлаш учун тақдим этади.
XS
SM
MD
LG