Линклар

logo-print

Белградда бесоқолбозликка қаршилар полицияни калтаклади


Белград шаҳрида гейлар паради ўтказилишидан норози намойишчилар билан полиция ўртасида катта тўқнашув бўлиб ўтди.

Якшанба куни Сербия пойтахтида қарийб минг киши иштирокидаги гей парад уюштирилди.

Иштирокчиларнинг хавфсизлигини 5 мингдан ортиқ полициячи таъминлашга уринганига қарамай, бесоқолбозлар тадбиридан норози бўлган намойишчилар ўртасида бир неча соатлик тўқнашув содир бўлди.

Оқибатда 80 га яқин полиция вакили жароҳатлангани, улардан камида бирининг аҳволи оғир экани хабар қилинди. Намойишчилардан эса 10 га яқин киши жароҳатланган.

Тўқнашувлар ва норозилик намойишлари натижасида Белград шаҳрига бир миллион еврога яқин зарар етказилгани айтилмоқда.

Шанба куни 7 мингга яқин норози иштирокидаги намойишлар бўлган эди.

Жамоатчилик сўрови натижаларига кўра, сербияликларнинг 60 фоизи бесоқолбозликни қоралайди.

XS
SM
MD
LG