Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:44

Қирғизистонда овоз бериш жараёни якунига етди


Қирғизистонда парламент сайловига овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 20.00 да якунига етди.

Ҳозирча сайловчиларнинг иштирокига оид якуний рақамлар маълум эмас. Маҳаллий вақт билан соат 20.00 га қадар сайловчиларнинг 56,59 фоизи овоз бергани расман маълум қилинди.

Энг фаол сайлов участкалари Ўш, Талас ва Бишкек шаҳарларида қайд этилган.

Мамлакат қонунларига биноан иштирокчилар кўрсаткичидан қатъий назар мамлакатда сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

Айни пайтда Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси қонунбузарликларга оид жами 130 та шикоят келиб тушганини маълум қилди.

Сайлов комиссияси матбуот вакили Антонина Лининг Озодликка айтишича, шикоятларнинг кўпчилиги сайловчилар ҳуқуқларига оиддир.

XS
SM
MD
LG