Линклар

logo-print

Тюменда ўзбекистонлик имом отиб ўлдирилди


Россиянинг Тюмен вилоятида маҳаллий масжид имоми, асли фарғоналик Исомиддин Акбаров отиб ўлдирилган. Бу ҳақда "IslamNews" веб-нашри хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, имомнинг яқинлари унинг автомат ўқларидан титилиб кетган автомашинаси ва жасадини оиласи учун қура бошлаган янги уйи яқинида 10 октябр куни топишган.

Акбаровнинг машинаси иккита автоматдан ўққа тутилгани тахмин этилмоқда. Қотиллик нима мақсадда содир этилгани аниқ эмас.

Асли фарғоналик Исомиддин Акбаров Тюмен вилоятида ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ўрталаридан бери яшаб келган. 1997 йилдан буён Уренгой шаҳридаги "Нур Ислом" масжидига имомлик қилган.
XS
SM
MD
LG