Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:25

Раббоний афғон тинчлик кенгашига раис бўлди


Толибон ва бошқа жанггари гуруҳлар билан тинчликка эришиш йўлида музокаралар олиб бориш мақсадида тузилган Афғонистон тинчлик кенгашига Бурҳониддин Раббоний раислик қиладиган бўлди.

Раббоний ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Афғонистонда Совет қўшинларига қарши кураш олиб борган мужоҳидлар етакчиси, тўқсонинчи йилларнинг биринчи ярмида эса мамлакат президенти бўлган.

1996 йилда Афғонистонда Раббоний ҳукумати Толибон тарафидан ағдарилган эди. Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Бурҳониддин Раббонийни тўқсонинчи йиллар бошида фуқаролик уруши даврида минглаб афғонлар ўлдирилиши билан боғлиқ ҳарбий жиноятларга алоқадорликда айблаб келади.

Толибон Карзай ҳукумати билан бирон-бир келишувга бориш учун тайёрлигига оид белгилар жуда кам. Толиблар Карзай ҳукумати билан хорижий кучлар мамлакатдан чиқиб кетгандан кейингина музокара олиб боришини айтиб келади.

Айни пайтда Толибоннинг айрим етакчилари Афғонистон ҳукумати билан бевосита ёки билвосита музокара олиб бораётгани ҳақида хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG