Линклар

logo-print

Хитой қамоқдаги Нобел лауреатига рафиқаси билан учрашишга рухсат берди


Хитой ҳукумати қамоқ жазосини ўтаётган таниқли диссидент Лю Сяобога рафиқаси билан учрашишга рухсат берди.

Ўтган ҳафта Лю Сяобао Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланган эди. Ушбу мукофот ҳуқуқ фаолига Хитойда фундаментал инсон ҳақлари учун узоқ йиллар курашгани учун берилди.

Нобел тинчлик мукофотининг Лю Сяобога берилиши Хитой ҳукуматининг ғазабини келтирди ва расмий Пекин бу юзадан Норвегияга норозилигини билдирди.

Демократия учун фаол курашган хитойлик диссидент 2009 йилда коммунистик режимга қарши қўпорувчилик фаолиятида айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG