Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:43

Қирғизистон: Сайловда "Ата-журт" ҳозирча олдинда


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси “Шайлоо” автоматлашган тизимида онлайн тартибида эълон қилиб борилаётган маълумотларга мувофиқ, 10 октябр куни бўлиб ўтган сайловларда беш сиёсий партия 5 фоизлик тўсиқдан ўтишга муваффақ бўлди. Лекин бу ҳали якуний натижа дегани эмас.

Юзлаб одам ҳалок бўлган қонли ҳодисалардан тўрт ой ўтиб, Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон жанубидаги этник қирғизлар қўллаб-қувватловига эга "Ата-журт" партияси овозлар сони бўйича олдинда бормоқда.

Шунингдек, Социал-демократлар, Республика, "Ар-намис", "Ата-мекен" партияларининг ҳам парламентдан жой эгаллаши кутилмоқда.

Марказий Осиёдаги илк парламент демократиясини яратишига умид қилинаётган сайловларда парламентдаги 120 ўрин учун 29 та партия кураш олиб борди.

Июн ойида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги миллатлараро тўқнашувлар ортидан Қирғизистон жанубида янгидан зўравонликлар рўй бериши борасидаги хавотирларга қарамай, овоз бериш тинч ўтди.

120 ўринли парламентдан жой эгаллаш учун партиялар умумий овозларнинг камида беш фоизини қозонишлари керак. Лекин, овоз бериш дастлабки натижаларига кўра, сайловда қатнашган 29 партиянинг бештасигина ҳозирча бу тўсиқдан ўта олди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, якшанба куни ўтказилган сайловда республикадаги жами сайловчиларнинг қарийб 57 фоизи овоз берган.

Айни пайтда Бишкекда сайловларда кузатувчилик қилган халқаро ташкилотлар вакилларининг кеча ўтказилган парламент сайловлари юзасидан ўз баҳоларини беришлари кутилмоқда. Қайд этиш жоизки, ҳозиргача сайловларда кузатувчилик қилган қатор маҳаллий нодавлат ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар, айрим майда қонунбузарликларга қарамай, бу галги сайловнинг аввалгиларидан кўра шаффофроқ ўтгани ҳақида билдирдилар.

Шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар июн ойида Ўш ва Жалолободда содир бўлган воқеаларидан кейин парламент сайловларининг тинч ва осойишта ўтганини олқишладилар.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида таништириб борамиз.
XS
SM
MD
LG