Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:29

Қирғизистонда парламент сайлови овозлари саналмоқда


Июн ойида қонли воқеаларг рўй берган Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ҳам сайлов тинч ўтди.

Қирғизистон бўйлб овоз берган сайловчилар сони 57 фоизга яқинни ташкил этгани айтилмоқда. Сайлов пайтида зўравонликлар бўлиши кутилган Ўш шаҳри эса энг фаол ҳудудлардан бири бўлди.

Ҳозирга қадар овозларнинг 90 фоизи санаб бўлинди ва дастлабки натижаларга кўра, сайловда “Ата журт” партияси етакчилик қилмоқда. Бу мамлакат жанубида катта қувватловга эга бўлган партиядир.

Кейинги ўринда эса Социал демократлар партияси, ундан кейин "Ар-намус", ундан кейин "Республика" ва ҳукуматга суянган "Ата-Мекен" партияси турибди.

120 ўринли Жўғўрқу Кенешга кириш учун ҳар бир партияи сайловчиларнинг камида 5 фоиз овозини қозониши лозим. Сайловда 29 партия иштирок этди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Ақилбек Сариев сайлов муваффақиятли ўтди, дея таъкидлади.

- Биз ҳаммамиз шу кунни кутган эдик, хавотир билан кутган эдик — аммо, бизнинг иқболимизга мамлакат бўйлаб сайловлар бирор бир муаммосиз ўтди,- деди Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси.

Қирғизистоннинг янги парламенти ваколатлари президентникидан кенгроқ бўладиган Бош вазирни тайинлаши лозим бўлади.

XS
SM
MD
LG