Линклар

logo-print

Тожикистонда мухолифат сайтлар тўсиб қўйилди


ИТАР-ТАСС агентлиги берган хабарга кўра, Тожикистон Транспорт ва алоқа вазирлиги мамлакатдаги энг йирик "Тожиктелеком" провайдерига мустақил ва мухолиф сайтларни блок қилиш ҳақида кўрсатма берган.


11 октябрдан бошлаб, мамлакат ҳудудида "Фарғона.ру" ва "Центразия.ру" сайтларига тўсиқ қўйилди. Бундан аввал эса "Авеста" сайти блок қилинган эди.

Ўтган ҳафтада Тожикистон бош матбаа бирлашмаси бир қатор мустақил нашрларни чоп этишдан бош тортган эди.

Таҳлилчилар фикрича, бу билан ҳукумат мамлакат шарқида бир ойдан бери давом этаётган аксилтеррор амалиётлари ҳақидаги ахборот оқимини тўхтатиб қолишга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG