Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:39

Германия президенти Россияга сафар қилмоқда


Германия Президенти Кристиан Вулф.
Германия Президенти Кристиан Вулф.

Сафар чоғида Германия Президенти Кристиан Вулфнинг Россия раҳбарияти билан икки томонлама сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.


Сешанба куни унинг Москвада Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.

Шунингдек, Вулфнинг беш кунлик сафари давомида унинг Твер, Санкт Петербург ва Уляновск вилоятларига ҳам сафар қилиб, бу вилоятларга киритилажак немис сармояларига оид лойиҳаларни муҳокама қилиши айтилган.

Германия Россиянинг энг йирик савдо ҳамкоридир.

XS
SM
MD
LG