Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Тюменда ўзбекистонлик имом отиб кетилди


Исомитдин Акбаров асли Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан.
Исомитдин Акбаров асли Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан.

10 октябр куни Россиянинг Тюмен областида “Нур Ислом” масжиди имоми, ўзбекистонлик диндор Исомитдин Акбаров отиб кетилди.

Яқинлари марҳумни автомат ўқларидан илма-тешик бўлган автомобили ичида топишган.

Терговни олиб бораётган Тюмен вилояти прокуратурасининг тергов бошқармаси бошлиғи катта муовини Евгений Казаков жиноят юзасидан “қотиллик” факти бўйича тергов-суриштирув ишлари бошланганини айтди.

- Ҳозирча мен фақат қотиллик факти бўйича жиноий иш қўзғатилгани ва тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилишим мумкин. Тергов бир нечта версиялар бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Лекин тергов манфаатларини кўзлаган ҳолда мен сизга уларни овоза қила олмайман,- деди прокуратура ходими.

Исомитдин Акбаров асли Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан ва 90 йилларнинг ўрталарида Россиянинг Тюмен областига кўчиб кетган.

1997 йилдан эса Новий Уренгой туманидаги “Нур Ислом” масжидида имомлик қила бошлаган.

Унинг 10 фарзанди ва рафиқаси ҳозирда Тюмен областида яшамоқда.

XS
SM
MD
LG