Линклар

Хорижлик кузатувчилар қирғиз сайловларини олқишлади


Қирғизистон парламент сайловини кузатган хорижлик кузатувчилар сайловнинг фаол ва эркин ўтказилганини эътироф этмоқда.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан борган кузатувчилар сайловининг сиёсий ҳурфикрлик ва жонли ўтганини олқишлаб, бу тадбир “кейинги демокртик жараёнларни мустаҳкамлаш учун замин яратди”, деб баҳолади.

Дастлабки натижаларга кўра, беш партия Жўғўрқу Кенешдан ўрин қозониш имконини берадиган 5 фозлик овозни жамғаришга муваффақ бўлган.

Булар орасида миллатчи муҳолиф “Ата журт” партияси етакчилик қилмоқда. Ундан кейин эса Социал демократлар партияси, кейин Россияга мойил “Ар-Намис”, кейин эса “Республика” ва ундан кейин ҳукуматга суянган “Ата-Мекен” партияси турибди.

Якшанба кунги сайлов мамлакатда юзлаб одамнинг ўлими ва минглаб одамнинг қочқинлигига сабаб бўлган қонли июн воқеаларидан сўнг ўтказилганига қарамай, тинч ва осойишта ўтгани халқаро жамоатчилик томонидан олқишланмоқда.

XS
SM
MD
LG