Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:35

Вашингтон янги қирғиз ҳукумати билан ишлашга тайëр!


Роберт Блейк Вашингтоннинг Марказий Осиë бўйича юқори даражали маъсулларидан биридир.
Роберт Блейк Вашингтоннинг Марказий Осиë бўйича юқори даражали маъсулларидан биридир.

Қирғизистонни парламент республикасига айлантириш ҳақидаги конституция қабул қилинганидан сўнг ўтказилган биринчи сайловлар арафасида Озодлик мухбири билан суҳбатлашган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë масалалари бўйича ëрдамчиси Роберт Блейк ана шундай баëнот берди.


Озодликнинг Вашингтондаги мухбири Ҳезер Маҳер (Heather Maher) АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиë бўйича асосий мутасаддиси Роберт Блейк билан Қирғизистондаги парламент сайлови бошланиши арафасида суҳбатлашди.


Озодлик: 10 октябр кунги сайловлар Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери ўтаëтган энг муҳим тадбир ва мамлакат келажагининг қай йўлдан кетишини¸ шубҳасиз¸ шу сайловлар белгилайди. Муваққат президент Роза Ўтунбаева сайловларнинг янги ҳукумат ваколати ва унга нисбатан ишончни мустаҳкамлашига умид қилмоқда. АҚШ бу сайловлардан нима кутмоқда?

Блейк: Мен сиз айтгандан ҳам ошириброқ айтмоқчиман – Қирғизистон парламент сайловлари нафақат бу давлат¸ балки бутун минтақа тарихидаги биринчи эркин сайловлардир. Биз ҳокимиятнинг тинч¸ демократик йўл орқали алмашинуви бутун минтақа учун кучли эҳтимолий модел эканлигига умид қилмоқдамиз. Шу боис бу сайловларни қўллаш учун жиддий ишларни қилдик¸ жуда кўп партияларни сайловларга ҳозирлашга ëрдам бердик. Биз сайловолди жараëнининг қандай ўтганидан хурсандмиз. Бу жараëн жуда¸ жуда фаол ва асосан тинчликда ўтди.

Озодлик: АҚШ ҳукуматнинг Қирғизистон парламент сайловларининг ўтказилишига қандай ëрдам берганига оид айрим мисоллар келтира оласизми?

Блейк: Албатта. Биринчидан¸ сайловолди жараëнида сайловларда қатнашган партиялар ўртасида жуд кўп тортишув-баҳслар бўлиб ўтди. АҚШ¸ номзодлар ўртасидаги ҳар бири 90 дақиқадан давом этган¸ адашмасам¸ 90 та телемунозаранинг ўтказилишига молиявий ëрдам берди. Биз шунингдек¸ Қирғизистон бўйлаб ëшларни сайловларга фаол жалб этишга қаратилган ахборот кампаниясини ҳам маблағ билан таъминладик.

Бундан ташқари¸ биз судя ва ҳуқуқшуносларни сайловлардан кейин тушиши мумкин шикоят аризалари билан тезликда ишлашга ҳозирлаш учун махсус трейнинглар уюштирдик. Қолаверса¸ Қирғизистоннинг турли районларидаги полициячилар учун ҳам трейнинглар ўтказиб¸ уларни сайлов участкаларини қўриқлаш¸ оломонни назоратга олиш воситаларидан тўғри фойдаланишга ўргатдик.

Озодлик: Апрел ойида президент Бакиевни ҳокимиятдан ағдариш кунлари бошланиб¸ июн ойида миллий низога кўчган зўравонликлар тўхтатилган бўлса-да¸ Қирғизистонда сиëсий ва миллатлараро кескинлик сақланиб қолмоқда. АҚШ ҳукумати муваққат ҳукуматнинг июн ойидаги миллий низо юзасидан ўтказаëтган тергов-текширувидан қониқиш ҳосил қилаяптими? Хабарингиз бор¸ қирғиз ҳукуматининг асосан ўзбекларни таъқиб қилаëтгани танқидларга сабаб бўлмоқда.

Блейк: АҚШ¸ унинг ЕХҲТ ¸Европа ва бошқа жойлардаги иттифоқчилари бу низодан сўнг адолат қарор топиши¸ июн ойидаги низодан сўнг адолатли ва ҳаққоний тергов ўтказилишининг нақадар аҳамиятли эканини таъкидлаб келмоқда.

Шу боис биз бу воқеалар юзасидан нафақат Қирғизистоннинг ўз текшируви¸ балки мустақил халқаро текширув ўтказилиши талабини қўлламоқдамиз. Бу бора президент Ўтунбаеванинг биз билан ҳамфикр эканидан мамнунмиз ва ҳозирда июн воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказиш шарт-шароитлари муҳокма қилинмоқда.

Озодлик: Қирғизистон парламент сайловлари ниҳоясида Бакиевга тарафдор партия устунликка эришса¸ (сайлов дастлабки натижаларига кўра айнан шундай бўлиб чиқди – бакиевчиларнинг “Ата Журт” партияси энг кўп овоз қозонди – таҳр.) бу сайловлардан кутилган натижалар амалга ошмай қоладими?

Блейк: Сайловолди жараëнидан¸ бирор партиянинг аниқ бир устунликка этишишини кутиш қийин. Сайловдан сўнг Қирғизистонда коалицион ҳукумат тузилиши аниқ. Бу эса¸ Қирғизистон учун янги ҳодиса бўлади.

Муҳими¸ натижадан ҳам кўра¸ жараëннинг ўзи. Демократиянинг қарор топиши¸ одамлар истагининг амалда ўзини намойиш қилиши муҳим. Биз сайловлардан сўнг шаклланадиган ҳар қандай коалицион ҳукумат билан ишлашга тайëрмиз. Айни пайтда¸ президент Ўтунбаева билан яхши муносабатларни ҳам давом эттирамиз.

Озодлик:
Қирғизистондаги сайлов жараëнида Россия жуда фаол қатнашди ва Москва расмийлари сиëсий партия раҳбарларидан бир нечтасини қабул қилдилар. Россиянинг бундай фаоллиги АҚШни ташвишга солаëтирми? Қирғизистонни таъсир доирасига олиш борасида Россия ва АҚШ ўртасида кураш бораëтган бўлса¸ Вашингтон бу борада ўз рақибидан қандай ўзишни кўзламоқда?

Блейк: Мен бу ерда Россия ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай рақобат йўқлиги¸ аксинча Россия билан бу борадаги ҳамкорликдан мамнунлигимизни айтмоқчиман. Хабарингиз бор¸ президент Медведев президент Обама билан Қирғизистон борасида қўшма баëнот эълон қилди ва биз россиялик ҳамкасбларимиз билан жуда самарали ҳамкорлик олиб бормоқдамиз.

Озодлик: АҚШ нинг Қирғизистонга сайловлар арафасида кўрсатган ëрдами ҳақида гаплашдик. Сайловлардан кейинги Қирғизистонга АҚШ қандай ëрдам бермоқчи?

Блейк: АҚШ аллақачон Қирғизистоннинг асосий донорига айланиб улгурди. Жорий йилнинг ўзидаëқ АҚШ Қирғизистонга инсонпарварлик ëрдами сифатида 100 миллион доллар ажратди.

Президент Обама БМТ йиғини доирасида Роза Ўтунбаева билан учрашди ва АҚШ нинг Қирғизистонга бундан сўнг ҳам ëрдам беражагини таъкидлади. Қирғизистонда демократия тақдири ҳал бўлмоқда ва дунëнинг АҚШ учун муҳим бу минтақасидаги бу жараëнлар биз учун ҳам аҳамиятлидир.
XS
SM
MD
LG