Линклар

Сеул ҳукумати Тошкентдаги рейддан норози бўлди


Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчисини чақириб, Тошкентдаги Корея голф клубида ўтказилган рейддан норозилик билдирди.

“Yonhapnews” агентлиги хабарига кўра, якшанба куни Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлик, божхона, солиқ ва ички ишлар идоралари ходимларидан иборат текширув гуруҳи голф клубида рейд ўтказган.

Аноним тарзда сўзлаган Корея расмийларига таяниб, агентликнинг хабар қилишича, рейд чоғида клуб ходимларига нисбатан зўравонлик қилинган. Натижада, клубда ишлайдиган ўзбекистонлик фуқароларга енгил тан жароҳатлари етказилган, аммо, Корея фуқаролари жабрланмаган.

Ҳозирда Корея томони ушбу рейднинг асл сабабларини аниқлаш устида иш олиб бораётгани айтилмоқда.

Кореянинг Хориждаги кореяликлар ва консуллик масалалари бўйича расмийси Мун Ҳа Ёнг Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Виталий Фенни чақиртириб, бу рейддан қаттиқ норозилик билдирган ва келгусида бундай ҳаракатлар такрорланмаслиги учун кескин чоралар кўришни сўраган.

Бу ҳақда маълум қилинган баёнотда яна айтилишича, Ўзбекистон элчиси содир бўлган ҳодисадан чуқур таассуф билдирган ва Сеул расмийларининг позициясини расмий Тошкентга етказиб қўйишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG