Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:00

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатларидан бири британиялик Кристофер Писсаридис.
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатларидан бири британиялик Кристофер Писсаридис.

Иқтисодиёт бўйича 2010 йилги Нобел мукофоти икки америкалик ва бир британиялик иқтисодчига насиб қилди.

Булар америкалик Питер Даймонд ва Дэйл Мортенсон ҳамда британиялик Кристофер Писсаридислардир.


Швеция Фанлар академияси бу уч иқтисодчига Нобел мукофоти уларнинг бугунги жаҳон меҳнат бозорлардаги вазият таҳлили учун берилганини маълум қилди.

- Меҳнат бозорларида кўпгина компаниялар муносиб ходимларни топишда қийинчиликларга учрайди. Ўз навбатида ишчилар ҳам ўзларига муносиб компанияларни топиш учун жуда кўп вақт сарфлайди. Питер Даймонд, Дэйл Мортенсон ва Кристофер Писсаридислар мана шу мураккаб бозор вазиятида қидирув муаммоларини ҳал этиш йўлларини таклиф қилган, деди Швеция Фанлар академиясининг мукофотни тақдим этган қўмитаси раиси Бертил Ҳолмунд.

Нобел Иқтисодиёт мукофоти Алфред Нобел томонидан жорий этилмаган ягона мукофотдир.


Бу мукофот Нобел жорий этган 5 мукофот сирасига унинг хотираси ҳурмати учун 1969 йилда Швеция Марказий банки томонидан қўшилган эди.

XS
SM
MD
LG