Линклар

logo-print

БМТ хитойлик Нобел совриндорини озод этишга чақирмоқда


Нобел Тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобо

Нобел Тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобо

БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича тўрт эксперти Хитой ҳукуматини қамоқда қолаётган Нобел Тинчлик мукофоти совриндори Лю Сяобони озод қилишга чақирди.

Демократия учун фаол курашган хитойлик диссидент Лю Сяобо 2009 йилда коммунистик режимга қарши қўпорувчилик фаолиятида айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бугунга қадар АҚШ президенти Барак Обама, Европа Иттифоқи ва бошқа қатор европа давлатлари Лю Сяобони озод этиш чақириғи билан чиққан.

Бугун Хитой ҳукумати қамоқда қолаётган хитойлик диссидент Норвегия Нобел қўмитаси томонидан Тинчлик мукофотига сазовор топилганидан сўнг бу давлат вазири билан белгиланган учрашувни бекор қилгани маълум бўлди ва айни пайтда расмий Пекин Норвегия билан муносабатларни буткул узишидан огоҳлантирмоқда.

XS
SM
MD
LG