Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:48

Ҳиллари Клинтон Болқон давлатларига сафарини бошлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Босния-Герцоговина, Сербия ва Косовога сафарини бошлади.

Уч кунлик сафарини Клинтон Сараево шаҳридан бошлайди ва у ерда Босния етакчилари билан учрашиб, шу ой аввалида бўлиб ўтган умумхалқ сайловларидан кейинги вазиятни муҳокама қилади.

Кейин эса Клинтон хонимнинг Белградга бориши серб етакчилари билан Косово ҳамда минтақавий барқарорликка оид бошқа масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котибининг сафари Косовода якунига етиши ва у ерда унинг этник албан етакчилари ҳамда серб озчилиги вакиллари билан учрашиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG