Линклар

logo-print

Озодлик Бекорчиси: Мирзиёевнинг нуфузи ошмоқдами?

  • Фаррух Юсуфий

Куннинг "бекорчиси" Фаррух Юсуфий

Куннинг "бекорчиси" Фаррух Юсуфий

Салом, муштарий! Сизни ва “Бекорчилик”ни бошлаб берган Сарвар Усмонни анчагина баракали бўлган биринчи “бекорчилик” куни билан табриклайман. 12 октябр куни “Озодлик Бекорчиси” масъулияти менга юклатилди ва камина билан ҳам гурунглашишга истак билдиришингизга умид қиламан.


Мавзу эса, 11 октябр куни Тошкентда бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг пойтахт бозорларини айланиб, нархларни тушириб юборгани билан боғлиқ воқеадан пайдо бўлди.

Албатта, Мирзиёев бозор иқтисодиётининг ҳар қандай қоидасини бекор қила оладиган даражада қудратли шахсга айланди, демоқчимасмиз, лекин...

Бундан атиги икки-уч йил аввал Шавкат Мирзиёв, юмшоқ қилиб айтганда, деярли кўриниш бермас эди. Маҳаллий матбуотда ҳам унинг исми президентнинг у ёки бу “фармонини бажариш бош вазир Ш. Мирзиёевга юклатилсин” қабилидаги хабарларда пайдо бўларди холос.

Сўнгги икки йилда эса, Мирзиёев ҳақида хабарлар ҳам тез-тез пайдо бўла бошлади, суратлари ҳам ора-орада кўзга ташланиб қолди.

Ҳатто жорий йилнинг июнида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Хитой раҳбарини аэропортда президент Каримов эмас, бош вазир Мирзиёев кутиб олди. (дипломатик протоколга кўра, давлат ташрифи билан келган бирор давлат раҳбарини мезбон давлат раҳбари кутиб олади, Ф.Ю.)

Бош вазирнинг ўзи ҳам бир неча марта Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилиб хорижга чиқиб келди.

Мирзиёев билан боғлиқ кейинги ойларнинг муҳим воқеаларидан ҳукуматнинг ўзбек олигархларига қарши бошланган кампания бошида бош вазирнинг тургани айтилди (албатта, буни у президентнинг руҳсатисиз, ўзбошимчалик билан қилди демоқчи эмасмиз). Айниқса, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли экани айтиб келинган “Зеромакс” ширкатининг йўқ қилиниши ҳамда ширкатнинг бошлиғи ва бош вазирнинг кўп йиллик ҳарифи Миродил Жалоловнинг қамлишига ҳам Мирзиёевга “яшил чироқ” берилгани ҳақида фикрлар ҳам бор.

Ва ниҳоят Мирзиёевни Ўзбекистон президентига ворис бўлиши мумкин бўлган шахслар сирасига қўшганлар ҳам бўлди.

Хуллас, юқоридагилардан келиб чиқиб, бир баҳсга мавзу бўладиган мана бу саволларни ўртага ташламоқчиман:

Кейинги йил ёки ойлар давомида Шавкат Мирзиёевнинг мавқеи кучайди/кучайиб бормоқда, деб ҳисоблайсизми? Агар Ўзбекистонда яқин келажакда (айтайлик бир йил ичида), кутилмаганда, бирор сабабга кўра, ҳокимият алмашинуви рўй бергудек бўлса, Мирзиёевнинг иқтидорга келиши эҳтимоллари қанчалик, деб ўйлайсиз?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG