Линклар

Обама Қирғизистондаги сайловларни олқишлади


АҚШ президенти Барак Обама Қирғизистон халқини парламент сайловини уюшқоқликда ўтказгани билан қутлади.

Обама Қирғизистондаги якшанба кунги овоз беришда чинакам демократия белгилари намоён бўлганини қайд этди.

Сайловларни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси якшанба кунги овоз бериш сиёсий ҳурфикрлилик ва жонли муҳитда ўтганини олқишлаб, бу тадбир “кейинги демократик жараёнларни мустаҳкамлаш учун замин яратди”, деб баҳолаган эди.

- Қирғизистонда парламент сайловлари хотиржам ва тинч муҳитда ўтди. Қирғизистон ҳукумати овоз бериш жараёнини демократик андозаларга мос ўтказишга интилишни намоён этди, - деди ЕХҲТ кузатувчилар миссияси координатори Мортен Хогланд.

Қирғизистон парламентидаги 120 ўрин учун сайловларда 29 партия беллашди. Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, мухолифатдаги миллатчи "Ата Журт" партияси кўп овоз тўплаган.

Якшанба кунги сайловлар Қирғизистон жанубида камида 400 инсон умрига зомин бўлган миллатлар ўртасидаги қонли ҳодисалардан бир неча ой ўтиб ўтказилди.
XS
SM
MD
LG