Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

Германия ҳамбурглик жанггари топширилишини сўрамоқда


Германия АҚШдан Афғонистонда қўлга олинган жанггарини топширишни сўрамоқда.

Асли ҳамбурглик бўлган Германия фуқароси, 36 ёшли Аҳмад Сиддиқ шу йил июл ойида Қобул яқинида экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Ҳозирда у АҚШ ҳарбийлари назоратидаги Бағрам ҳаво базасида сақланмоқда.

Германия Федерал прокуратураси Сиддиқни Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонламоқда.

Яқинда ғарб хавфсизлик ҳизматлари Европанинг бир қатор шаҳарларида террорчилик ҳужумлари хавфи ҳақда огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG