Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

Афғонистонда британиялик аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда


Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондони Дэвид Петрэус қутқариш амалиёти чоғида Линда Норгроув исмли британиялик аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат ўрганилишини билдирди.

Афғонистонда Толибон жанггарилари тарафидан гаровга олинган британиялик бу аёл жума куни, уни гаровдан озод этиш учун ўтказилган амалиёт пайтида ҳалок бўлган эди.

Дастлаб британиялик аёлнинг ўлимида уни гаровга олган жанггарилар айбланаётган эди. Аммо кейинчалик Британия бош вазири Линда Норгроув америкалик ҳарбийлар отган граната портлаши оқибатида нобуд бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақда айтди.

Бош вазир Дэвид Кэмеронга кўра, бу ҳақда генерал Дэвид Петрэус унга телефон суҳбатида билдирган.

Линда Норгроув Афғонистонда Америка гуманитар агентлигининг ходими ўлароқ фаолият олиб борган.
XS
SM
MD
LG