Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:25

Фаластин Исроил шартларини рад этди


Фаластин томони Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудий мавзелари қурилишига мораторий муддати узайтирилиши бўйича қўйган шартларини рад этди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу кеча Кнессетда қилган чиқишида Фаластин Исроилни яхудийлар давлати сифатида тан олган тақдирдагина Шарқий Қуддусдаги қурилиш ишларига мораторий қайта тикланиши ҳақда билдирган эди.

Фаластин маъмурияти Исроилнинг ишғол этилган ерларда яҳудийлар учун турар-жойлар барпо этиш ҳаракатларидан ғазабда.

Фаластинликлар яҳудий келгиндиларнинг қуриш режаларини бир йилдан бери боши берк кўчага кириб қолган тинчлик жараёнига оид музокараларни қайта бошлашга катта тўсиқ сифатида кўрадилар.

Фаластин раҳбарияти, сентябр ойи оҳирида тугаган мораторий қайта тикланмаса, тинчлик музокараларидан чиқишлари ҳақида огоҳлантиришган.
XS
SM
MD
LG