Линклар

Эронда икки хорижлик ҳибсга олинди


Эрон расмийлари мамлакатга сайёҳлик визаси билан келган икки хориж фуқароси ҳибсга олингани ҳақда маълум қилди.

Эрон Адлия вазирлигига кўра, ўзларини журналист сифатида танитган бу хорижликлар мамлакатда ўлим жазосига маҳкум этилган Сокина Муҳаммадий Аштианийнинг ўғлидан интервю олаётган пайтда ҳибс этилган.

Эроннинг ISNA агентлиги тарқатган хабарларда ҳибс этилганлар Германия фуқаролари экани айтилади.

Эронда Сокина Муҳаммадий Аштианий Эрон суди томонидан эрига хиёнат қилганликда айбдор топилган ва тошбўрон қилиш йўли билан ўлимга ҳукм қилинган эди.

Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ва сиёсий етакчилар суднинг бу ҳукмини қоралашган.
XS
SM
MD
LG