Линклар

logo-print

Гейтс: ҳудудий баҳслар барқарорликка кучайиб бораётган таҳдид


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс қуруқлик ва денгиз ҳудудлари борасидаги баҳслар Осиё-Тинч океани минтақаси барқарорлигига катта таҳдид туғдираётганидан огоҳлантирди.

Гейтс бу гапни Вьетнам пойтахти Ханойда ўтаётган Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги - АСЕАН ташкилотига аъзо давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Россия Мудофаа вазирлари учрашувида айтди.

Бу йиғин Хитой ва АҚШнинг минтақадаги яқин иттифоқчиси бўлган Япония ўртасида Шарқий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда юз берган кема тўқнашуви борасида икки давлат ўртасидаги муносабат таранглашган пайтга тўғри келди.

АҚШ Мудофаа вазири ўз баёнотида Хитойни тилга олгани йўқ. Гейтс душанба куни Ханойда Хитой Мудофаа вазири Лианг Гуангли билан учрашди.
XS
SM
MD
LG