Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Бразилия ҳамкорликни кенгайтириш ниятида


Президент Каримов бразилиялик ҳамкасби билан ўтган йили учрашган эди.

Президент Каримов бразилиялик ҳамкасби билан ўтган йили учрашган эди.

Бразилиянинг Тараққиёт, саноат ва ташқи савдо вазири Велбер Баррал бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки томон туризм, маориф ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирди.

Вазир Баррал ҳозирда икки томон бу соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш учун яхши имкониятларга эга, дея баён қилди.

Бироқ Барралга кўра, ўз мамлакати ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар икки давлат эга бўлган реал имкониятлари ва потенциалига мос келмайди.

Бразилия 1991 йил 26 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. 1993 йил 30 апрелда ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилган.

2007 йил августида Бразилиа шаҳрида Ўзбекистон-Бразилия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида илк сиёсий консультация бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG