Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Босниядаги барча этник гуруҳларни мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишига йўл очиб берувчи ислоҳотларни ўтказишга чақирди.

Клинтон бу ҳақда Болқон давлатларига икки кунлик сафарини доирасида Сараево шаҳрида гапирди. Унинг Боснияга сафари шу ой бошида мамлакатда умумхалқ сайлови ўтказилганидан кейин амалга ошмоқда.

15 йил олдин фуқаролар уруши тугаганидан бери этник жиҳатдан бўлиниб қолган Босния-Герцеговинанинг мусулмон хорватлар яшайдиган қисмида ислоҳотлар тарафдори бўлган мўътадил қарашдаги сиёсатчилар сайлов ғолиби бўлди.

Серблар яшайдиган Серб Републикасида эса миллатчи партиялар номзодлари ғалабага эришди.

АҚШ Давлат котиби Босния-Герцеговинанинг уч аъзодан иборат президентлиги билан музокара олиб борди.

АҚШ Давлат котибининг Сараеводан кейин Белградга бориши ва Сербия раҳбарлари билан Косово борасида музокара қлиши кутилмоқда.

Клинтоннинг Болқон давлатларига сафари чоршанба куни Косовога ташрифи билан якунланади.
XS
SM
MD
LG