Линклар

Ўзбекистон элчиси Чехия президентига ишонч ёрлиғини топширди


Ўзбекистоннинг Германия ва Чехиядаги Мухтор элчиси Дилшод Ахатов

Ўзбекистоннинг Германия ва Чехиядаги Мухтор элчиси Дилшод Ахатов

Қароргоҳи Берлинда жойлашган Ўзбекистоннинг Чехия Республикасидаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов Чехия Президенти Вацлав Клаусга ишонч ёрлиғини топширди.

“Тrend.az” сайтининг билдиришича, Ўзбекистон элчиси ва президент Клаус сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, гуманитар соҳаларда Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари борасида фикр алмашган.

Президент Вацлав Клаус Ўзбекистонни Чехия билан дўстона алоқалари бўлган муҳим халқаро ҳамкор, деб билишини айтган.

Дилшод Аҳатов 2010 йил май ойида Ўзбекистон парламентининг Сенати томонидан Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчиси этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG