Линклар

Шимолий Корея раҳбарининг тўнғич ўғли ҳокимият мерос қолишига қарши


Ким Чен Ирнинг тўнғич ўғли Ким Чен Нам

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ирнинг катта ўғли ўз оиласи ҳокимиятни қўлида сақлаб қолишига қарши эканини айтмоқда.

39 яшар Ким Чен Нам Япониянинг “Асахи” телеканалида эфирга берилган интервьюда “ҳокимият учинчи авлодга мерос бўлиб ўтишига қарши экани”ни таъкидлади.

Ким Чен Намнинг ўгай укаси Ким Чен Ун яқинда Шимолий Кореядаги ҳукмрон Ишчилар партиясининг марказий қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Бу кенжа ўғилнинг давлат ҳокимиятини отасидан қабул қилиб олишига ишора сифатида кўрилмоқда.

Қиморга мойиллиги билан яхши танилган Ким Чен Намга яқин пайтгача отасининг вориси сифатида қараб келинган эди.

Аммо Токиодаги “Disneyland” паркига бориш учун сохта паспорт билан Японияга киришга уринган пайтда қўлга тушганидан кейин Ким Чен Нам ворисликдан мосуво бўлди.
XS
SM
MD
LG