Линклар

logo-print
Афғонистондаги Халқаро коалиция кучлари ҳарбий вертолётлардан бирида рўй берган портлашга исёнчилар гранатамётдан ўт очгани сабаб бўлганини айтди.

12 октябр куни Афғонистон шарқида вертолёт бортида портлаш содир бўлгани оқибатида бир ҳарбий нобуд бўлди, саккиз нафари яраланди.

Халқаро коалиция кучлари эълон қилган баёнотда билдирилишича, "CH-47 Chinook“ русумидаги вертолёт ерга қўниб, орқа эшикдан юклар энди туширила бошланган пайтда исёнчилар вертолётнинг юк бўлимини гранатамётдан ўққа тутган.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари воқеа қаерда бўлганини маълум қилмади.
XS
SM
MD
LG