Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:44

Сеул голф клубидаги рейд юзасидан Тошкентга норозилик билдирди


Сеул ҳукумати Тошкентдаги Жанубий Корея сармоясига очилган голф клубида ўзбек хавфсизлик ва солиқ идоралари ходимлари ўтказган рейд юзасидан Ўзбекистон элчиси Виталий Фэнга норозилик нотасини топширди.

"YonhapNews" агентлигига кўра, Ўзбекистоннинг хавфсизлик, божхона, солиқ ва милиция ходимлари Тошкентдаги кўл соҳилида жойлашган голф клубида шанба куни Корея ширкати Ўзбекистондаги фаолиятининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказаётган пайтда рейд ўтказган.

- Маҳаллий расмийлар ушбу рейд солиқ текширувлари доирасида ўтказилганини айтишган, лекин биз бунинг асл сабабларини билишни хоҳлаймиз, - деб айтган Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг ўз исмини ошкор этишни истамаган расмийларидан бири.

Вазирликнинг бошқа бир расмийси эса рейд давомида куч қўлланилгани, буни оқибатида ўзбекистонлик маҳаллий ишчилардан айримларига енгил жароҳат етказилгани, лекин кореялик ходимлардан ҳеч бири жароҳатланмаганинини билдирган.

Жанубий Корея бўлиб ўтган бу ходиса юзасидан ўзбек расмийларидан яна ҳам аниқроқ изоҳ талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG