Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Тошкентда пахта ярмаркаси очилади


Дубайдаги пахта хом ашёсини айирбошлаш маркази бугун Тошкентда очилажак VI Халқаро пахта ярмаркасида қатнашишини билдирди.

Ушбу марказ ўзбек пахтаси учун Осиё бозорида харидорларни топиб, уни сотишда ёрдам бериш борасида Тошкент ҳукумати билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

"Al Bawaba" нашрининг ёзишича, Тошкентдаги пахта ярмаркасида Дубай пахта маркази раҳбари Кришнан Рамамуртий шахсан иштирок этади.

Тошкентда ҳар йили ўтказиш одат бўлиб қолган Халқаро пахта ярмаркаси бу йил ҳам Ўзбекистонда пахта йиғим-терими авж паллага кирган бир пайтда ўтаяпти.

Ярмарка иштирокчиларининг асосий қисмини Россия, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси, Эрон, Туркия, Бангладеш, Покистон вакиллари ташкил қилади.

Ўзбекистон пахтасини сотиб олувчи Европа ва Америкадаги йирик тўқимачилик корхоналари эса мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини даъво қилади ва уларнинг айримлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Ўзбекистон жаҳонда пахта етиштириш бўйича олтинчи, экспорт қилиш борасида иккинчи ўринда туради. Ҳар йили бу давлат 800 тонна пахтани четга сотади.

Ўзбек пахтасининг асосий ҳаридорлари эса Хитой, Бангладеш, Туркия, Покистон ва Эрондир.
XS
SM
MD
LG