Линклар

Самарқандда сайёҳлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳам гапирилди


БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбари Талеб Рифоий Тошкентга сафари давомида Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар туризм салоҳиятига юқори баҳо берди.

- Халқаро сайёҳликнинг 30 фоизлик улуши Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда, - деди Рафаий ташкилотнинг Самарқандда ўтган йиғинида.

Ўрта асрларда Хитойни Ўрта ва Шарқий Осиё билан боғлаган карвон йўли Буюк ипак йўли деб аталган ва унинг умумий узунлиги 12 километрни ташкил қилган, бу ҳудудда 24 мамлакат жойлашган.

Самарқанддаги йиғинда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбари Талеб Рифоий Ўзбекистоннинг улкан тарихий меросига юксак баҳо бериш баробарида, мамлакатда сайёҳлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар, жумладан, мамлакат визасини олиш ва туризм инфратузилмаси билан боғлиқ чигалликларни ҳам тилга олиб ўтган.

Самарқанддаги йиғин очилишида сўз олган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев эса ўз мамлакати йилига икки миллион сайёҳни қабул қила олиши мумкинлигини айтди.

Ғаниевга кўра, Ўзбекистон ўтган йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 650 минг кишини ташкил этган бўлса, бу йил оҳирида бу рақам 800 мингдан ошиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG