Линклар

Ҳиллари Клинтон Косовага сафар қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Болқон давлатларига икки кунлик сафари доирасида бугун Косовага ташриф буюриши кутилаяпти.

Приштина шаҳрида Клинтон хоним Косованинг амалдаги президенти Якуб Красники ва бошқа расмийлар билан учрашади.

Косовага келиш аввалида АҚШ Давлат котиби Сербия ҳамда Босния-Герцеговинада бўлди.

Ҳиллари Клинтон Белградда Сербия президентини Косова бўйича музокараларни бошлашга, Сараево шаҳрида эса Босниядаги барча этник гуруҳларни мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишига йўл очиб берувчи ислоҳотларни ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG