Линклар

69 кун ер остида қолган чилилик кончилар юзага олиб чиқилмоқда


Икки ойдан ортиқроқ ер остида қолаётган чилилик 33 кончидан 9 нафари ер юзига олиб чиқилди.

700 метр чуқурликдаги конда қолиб кетган кончилар капсула ёрдамида олиб чиқилмоқда. Ёруғликка етиш учун ҳар бир кончи капсула ичидаги 15 дақақалик йўлни босиб ўтиши керак.

Қолган кончиларни ҳам бугун куннинг охиригача олиб чиқиш режалаштирилган. Улар олтин ва мис қазиб олинадиган шахта остидаги нам, иссиқ, зимистон чуқурликда 69 кун жон сақлади.

Чилилик 33 кончи ер остида қолиб кетганлар орасида энг узоқ жон сақлаган кончилар сифатида тарихга кирди.

XS
SM
MD
LG