Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:17

Ҳиллари Клинтон Косовога борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Болқон давлатларига икки кунлик сафари доирасида бугун Косовога борди.

Приштина шаҳрида Клинтон хоним президент Якуб Красничи ва бошқа юқори мартабали расмийлар билан учрашади.

Сешанба куни Белгардда бўлган АҚШ Давлат котиби Сербия Президенти Борис Тадични Косово билан музокараларни бошлашга чақирган эди.

Бундан аввал Боснияга бўлган қисқа муддатли сафари чоғида Ҳиллари Клинтон Босния мусулмонлари, хорват ва серб етакчиларини “мамлакатда мустаҳкам хавфсизликни таъминлаш” томон саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG