Линклар

logo-print

Афғонистонда самолёт ҳалокатида 8 киши ўлгани тахмин қилинмоқда


Самолёт қулаган жой.

Самолёт қулаган жой.

Афғонистон пойтахти Кобул яқинида юк ташувчи самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 8 киши нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Афғонистон расмийлари кўра, бортида 8 кишилик экипажи бўлган самолёт сешанба оқшом Бағром ҳаво базасидан ҳавога кўтарилган.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари ошкор қилинмади. Айни пайтда самолётнинг қайси йўналишда йўлга чиққани ҳам айтилмаяпти.

Самолётнинг ўзи Бирлашган Араб Амирликларига тегишли бўлиб, шартнома асосида АҚШнинг "National Air Cargo" миллий компанияси томонидан фойдаланилаётган эди.

XS
SM
MD
LG