Линклар

Сўғдда террорчиликда гумонланганлар қўлга олинди


Тожикистоннинг Сўғд вилоят куч ишлатар тизимлари вакиллари 3 сентябр куни Хўжанд марказида жойлашган Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси минтақавий бўлими ҳудудида рўй берган кучли портлашга алоқадорликда гумонланмиш ўн тўрт кишини ҳибсга олишган. Бу ҳақда вилоят прокурори Юсуф Раҳмонов 13 октябр куни журналистлар билан бўлган учрашув чоғида маълум қилди.

Прокурорга кўра, қўлга олинганларнинг ҳаммаси Истарафшан туманида истиқомат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта муқаддам Хўжанд шаҳрида истиқомат қилувчи Фирдавс Каримов ҳибсга олинган эди. У Тожикистон Марказий телевидениеси оркали намойиш қилинган кўрсатувда Уюшган жиноятчиликкка қарши кураш бошқармасининг вилоятдаги минтақавий бўлимида содир этилган портлашни акаси Акмал Каримов ва унинг яна икки шериги - Зариф ва Устолар амалга оширганлиги ҳақида гапириб берганди. Бироқ қўлга олинганларнинг ота-оналари фарзандларининг бу портлашларга алоқаси йўқлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG