Линклар

Душанбе кинофестивалида ўзбек киночилари ҳам қатнашмоқда


“Дийдор” фестивал ташкилотчиларининг айтишларича, Тожикистон пойтахтида ўтаётган халқаро киноанжуманда 12 та мамлакат киноижодкорлари томонидан тайёрланган 60 га яқин кинофилм намойиш қилинади.

Унда Ҳолландия, Франция, Швейцария, Россия, Грузия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Афғонистонда ишланган филмлар қатори Ўзбекистон киноусталари яратган асарлар ҳам тақдим этилади .

Анжуман чоғида “Марказий Осиёдаги навқирон кино” давра суҳбати ташкил этилиб, кино соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, эркин ижодкорлик, ёш киночилар ҳамкорлиги каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Фестивал 16 отктябргача давом этади.
XS
SM
MD
LG