Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:52

Ҳуқуқ фаоли "Ўзэкспормарказ" биносини пикет қилди


Елена Урлаева пахтакор болалар билан Жиззахда.
Елена Урлаева пахтакор болалар билан Жиззахда.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси раҳбари 6 Халқаро пахта ярмаркаси бораётган “Ўзэкспормарказ” биноси олдида 10 дақиқалик пикет ўтказди.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан мажбуран фойдаланишга чек қўйилишини талаб қилган алянс раҳбари Елена Урлаева Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ-тартибот идоралари тўсқинлиги олдини олиш учун ёлғиз ўзи пикетга чиққани ва шу туфайли пикетни 10 дақиқа давом эттиришга муваффақ бўлганини айтди.

- Агар мен аъзоларимизга хабар қилсам, бундан милиция хабар топган ва ҳаммамизни уйимизда қамал қилган бўлар эди. Аммо, мен 10 дақиқа турдим ва пахта етиштиришда болаларни мажбуран ишлатишга чек қўйиш ҳақидаги талаб битилган палакатимни тадбирга келувчиларнинг баъзиларига кўрсатишга эришдим, дейди Елена Урлаева.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси сўнгги икки йилдан буён Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатидан мажбуран фойдаланиш жараёнини кузатиб келаётган мустақил ташкилотлардан биридир.

Ташкилот раҳбари Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ёш болалар ёппасига пахтага олиб чиқилган ҳамда жуда оғир шароитда пахта тердирилаётгани ҳақида навбатдаги ҳисоботини эълон қилишга ҳозирланаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG