Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:36

Клинтон Косово расмийлари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Болқон давлатларига икки кунлик сафари доирасида Косовога борди.

Приштина шаҳрида Клинтон хонимни у ва унинг турмуш ўртоғи, Косовода 1999 йилда серб ва албанлар низосини тўхтатган, деб қадрланувчи собиқ президент Бил Клинтондан миннатдор оломон қарши олди.

Косово Бош вазири Ҳошим Тачи билан учрашувдан сўнг брифингда сўзлаган Ҳиллари Клинтон 2008 йилда эришилган Косово мустақиллигини Вашинтон қувватлашини яна бир бор таъкидлади.


- Баъзи жиҳатлар, масалан, Косовонинг мақоми, суверенлиги ва ҳудудий яхлитлиги каби жиҳатлар баҳс қилинмайди. Бироқ, ҳар икки юртнинг раҳбарлари яхши ният ва бир-бирининг манфаатларига ҳурмат билан мулоқотга келиши лозим, деди АҚШ Давлат котиби.


Сешанба куни Сербия ва Босния-Герцоговинага бўлган қисқа муддатли сафари чоғида ҳам Ҳиллари Клинтон Босния мусулмонлари, хорват ва серб етакчиларини “мамлакатда мустаҳкам хавфсизликни таъминлаш” томон саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG