Линклар

Илк давлат ташрифи билан Ливанга борган Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод аэропортга етиб келиши билан журналистларга берган интервьюсида бир-бири билан ёнма-ён турган Ливан ва Эрон етакчиларини кўрган душманлар бу қудратдан қўрқиши лозимлигини таъкидлади.

Маҳмуд Аҳмадийнажодни қувватловчи ливанликлар Байрут кўчаларини тўлдирди. Шаҳар марказидаги асосий кўчалар Эрон президенти сурати ва давлат байроқлари билан безатилган.

Айни пайтда Аҳмадийнажоднинг Эронга икки кунлик сафари мамлакатнинг ғарбга мойил парламенти аъзолари томонидан танқид қилинмоқда. Шунингдек, террорчи саналган Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қувватлаганликда Эронни айблайдиган АҚШ ва Исроил ҳукуматлари томонидан ҳам бу ташриф танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG