Линклар

logo-print

Чилилик 33 кончини қутқариш ишлари муваффақиятли кечмоқда


Кончилар махсус капсулада олиб чиқилмоқда.

Кончилар махсус капсулада олиб чиқилмоқда.

700 метр чуқурликда 69 кун жон сақлаган чилилик 33 кончини қутқариш ишлари силлиқ кечмоқда.

Ҳозирга қадар кончиларнинг 23 нафари, жумладан уларнинг энг кексаси бўлган 63 ёшли ва энг ёши бўлган 19 ёшли кончи қутқарилди.

Кончилар махсус капсула ёрдамида бир кишидан юқорига олиб чиқилмоқда. Ёруғликка етиш учун ҳар бир кончи капсула ичидаги 15 дақақалик йўлни босиб ўтиши керак.

Чили Президенти Себастян Пинера зулматдан қутулган кончиларни қарши олар экан: “Бутун Чили бирлашди ва биз жуда улуғ ишларга қодир эканимиз яна бир карра намоён бўлди. Юртимиз аҳли энг қийин лаҳзаларда ҳам жуда тетик руҳда қолмоқда”, деди.

Қолган кончиларни ҳам бугун куннинг охиригача олиб чиқиш режалаштирилган.

Чилилик 33 кончи ер остида қолиб кетганлар орасида энг узоқ жон сақлаган кончилар сифатида тарихга кирди.

XS
SM
MD
LG