Линклар

Ўшда яна ўзбеклар калтакланди. Бир рус адвокат аёл ҳам

  • Сарвар Усмон

Чоршанба куни калтакланганлар яқинлари устидан бошланиши керак бўлган судни кузатгани келган эди.

Чоршанба куни калтакланганлар яқинлари устидан бошланиши керак бўлган судни кузатгани келган эди.


Суд мажлисига қатнашиш учун гарнизон олдига етиб келган 6 киши – 5 ўзбек ва 1 рус шу ерда турган камида 40 кишилик оломон – қирғиз эркаклар ва аёллар томонидан калтакланган.

Атрофда турган милиция ходимлари зўравонликни тўхтатишга ҳаракат қилмаган.

Бу ҳақда воқеа гувоҳи айтиб берди.

Озодлик мухбири калтакланганларнинг ўзларини ҳам топди.

Ҳозир уларнинг айтганларини эшиттиришга қўямиз.

Воқеа гувоҳи – ўзини Зумрадхон деган ўшлик аёл.

Зумрадхоннинг айтишича, унинг ўзи ҳам калтакланиши мумкин эди. Лекин тасодиф уни сақлаб қолди.

Озодлик: Толпа деганингиз қанақа толпа у? Кимлар эди, неча киши эди?

- Улар тахминан 100дан ошиқ қирғиз эркак-хотинлари эди.

Озодлик: Неча киши калтак еди?

- Ҳозир тахминан олти киши калтак еди.

Озодлик: Сиз айтган жойда суд мажлиси бўлиши керак экан. 100га яқин одам тўпланган экан. Милиция кўринмадими?

- Милиция келдию фақат қараб турди. Биттаси ҳам ëрадм бергани йўқ. Правозшитниклар ҳаммаси қараб турди. Оломонга қўйиб берди. Кейин биттаси солидний машинада келиб туриб “Эй сартлар, қачон йўқоласан Ўзбекистонингга? Сенлардан тўйдик биз. Барибир сенларни сўйиб ташлаймиз” деди, дейди 13 октябр кунги зўравонлик гувоҳи Зумрадхон.

Навбатдаги суҳбатдошимиз ёши 61га чиққан ўшлик Икром ака Исомиддинов. У калтакланганлардан бири. Ҳарбий гарнизоннинг олдига суд мажлисида қатнашиш учун келган эди. Судланаётган 6 ўзбек йигитдан бири – унинг жияни.

- Судланади деган эдида. Бизнинг жиянимизни ушлаб олган эди. 11-учелишенинг олдига келинглар деган эди. Ўша ерга борсак, машинадан туширмасдан хотиним биланм иккаламизни тортиб толпа тепкилаб юборди. Ҳозир мана рентгенга тушаяпмиз. Қовурғаларимизга тепиб синдириб юборишди.

Озодлик: Атрофда милициялар йўқмиди?

- Милиция, ўша ердаги солдатлар ҳаммаси қараб турди.

Озодлик: Сизга ëрдам беришмадими? Ажратишмадими?

- Ëрдам беришмади. Бизни тепкилашганини қараб туришди.

Озодлик: Қандай қилиб қутулиб қолдинглар?

- Қочиб кетдикда. Тез ëрдамга телефон қилишган эди. Келиб олиб кетди. Ҳозир поликлиникадамиз.

Озодлик: У ерга машинада келувдингизми ëки пиëдами?

- Машинада борган эдим. Машинамизни ҳам уриб синдириб юборишди.

Озодлик: Энди ҳозир нима қилмоқчисиз? УВДгами, прокуратурагами борасизми ëки бормайсизми?

- Билмайман, ҳозир ҳамма ëғим оғриб мана бу ерда ўтирибман нима қилишни билмай, дейди калтакланганлардан бири ўшлик Икром ака Исомиддинов.

13 октябр куни Ўш шаҳридаги ҳарбий гарнизон биноси олдида калтакланганлардан яна бири судланаётган ўзбек йигитлардан бирининг адвокати Татьяна Томинадир.

- Бизга жабрланувчилардан бирининг қариндошлари ҳужум қилди. Ҳали суд жараёни бошланган ҳам эмасди. Биз гарнизон олдида тургандик. Аввалига, очиқда юрган айбланувчилардан бирига ҳамла қилишди. Кейин унинг адвокати, ундан кеин менга ҳужум қилишди. Ҳозир дўхтирхонадан тиббий ёрдам олиб чиқдим, деди адвокат Татьяна Томина.

Калтакланган яна бир адвокат Дилбар Турдиевадир. У мана бундай ҳикоя қилди.

- Мен Хуршидни ҳимоя қилардим. Биз соат иккида келишимиз билан битта подсудимий Низомхўжаев Суҳбатулло очиқда эди, подпискада судгача. Уни ўша ерда потерпевшийларнинг ҳаммаси уришди, тепишди. Уни қутқараман деб мен ҳам жароҳат едим. Солдатлар ҳеч ким ëрдам бермади. Одамларнинг орасида бўлди бу. Ҳеч ким келмади. Фақат милициянинг битта погонли боласи ëрдам беришга ҳаракат қилди. Лекин унинг кучи етмади. Чунки улар жуда ҳам агрессивний бўлди. Ҳозир биз освидетелство қилсак, иккита қовурғаси синибди. Ҳозир биз шаҳар касалхонасида нейрохирургия отделениесига жуда оғир аҳволда келдик, дейди Ўш шаҳридаги ҳарбий гарнизон биноси олдида калтакланганлардан бири адвокат Дилбар Турдиева.

Биз воқеа юзасидан Қирғизистон республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилдик. Хизмат ходими масалани ўрганиб, маълумот беришга ваъда бердию кейин уни топиб бўлмади.

Қирғизистон республикаси Олий суди матбуот котиби ваъдасининг устидан чиқди. Бақтибек Рисалиев мана бундай деди:

- Ҳеч нарса бўлмабди. Суд мажлиси яхши ўтибди. Воқеа кўчада бўлиб ўтибди, деди Бақтибек Рисалиев.

Хуллас, Олий суд матбуот котибининг айтишича, суд суд залидаги вазият учун жавоб беради. Кўчадаги аҳвол учун жавобгарлик ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасида.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминламаётган Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари учун масъулият кимнинг зиммасида? Зўравон олмонни ким тартибга чақиради?

Бу саволлар кеча жавобсиз эди. Бугун ҳам жавобсизлигича қолмоқда. Эртагачи?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG