Линклар

Чилида 33 кончининг ҳаммаси ер остидан чиқариб олинди


Чилида ер остидаги конда август ойидан буён қамалиб қолган 33 кончини қутқариш амалиёти ниҳоясига етди.

Бир неча юз метр чуқурликда қолиб кетган кончиларнинг барчаси тор туйнук орқали махсус мослама ёрдамида бирма-бир тортиб олинди.

700 метр чуқурликда қолиб кетган чилилик кончилар 69 кунни ер тагида ўтказишди.

Уларга тор туйнук орқали озиқ-овқат ва ичимлик етказиб бериб турилди.
XS
SM
MD
LG