Линклар

logo-print

Толибон Карзай ҳукумати билан музокаралар бораётганини рад этди


Толибон ҳаракати Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг толиблар Кобул ҳукумати билан тинчлик музокаралари олиб бораётгани ҳақидаги гапларини рад этди.

Интернетдаги исломий сайтлардан бирида Толибон ҳаракати вакилининг бу ҳақдаги баёноти эълон этилди. Унда толиблар афғон ҳукумати билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги Карзайнинг гаплари "миш-миш" сифатида таърифланади.

Афғонистон ҳукумати яқинда жанггариларни қурол ташлашга кўндириш мақсадида улар билан музокара олиб борувчи махсус кенгаш тузган эди.
XS
SM
MD
LG