Линклар

Қарағандадаги автоҳалокатда ўзбеклар ҳам қурбон бўлди


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида рўй берган автоҳалокат чоғида саккиз одам қурбон бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароларининг ҳам борлиги айтилмоқда.

Чоршанба кучқурун Алмати-Екатеринбург автомобил йўлида иккита йўловчи автобус қарши томондан келаётган иккита юк машинаси билан тўқнашган, натижада иккита автобус ва юк машиналарнинг бири ёниб кетган.

Полициянинг билдиришича, ҳалокат "Мерседес" автобуси ҳайдовчисининг хатоси туфайли рўй берган.
XS
SM
MD
LG