Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:38

Чилида 33 кончининг ҳаммаси ер остидан чиқариб олинди


Чилида ер ости конида икки ойдан ортиқ қамалиб қолган 33 кончини қутқариш ишлари муваффақиятли якунланди. Чили Президенти Себастиан Пинера қутқариш ишларини “мўъжиза” дея атади.

- Биз қутқариш ишларини якдиллик, ишонч, умид билан амалга оширдик ва муваффақиятли тугатдик. Мен кўпчиликка, жумладан 33 нафар кончига миннатдорлик билдираман. Улар садоқат, дўстлик ва ҳамжихат ишлаш борасида бизга сабоқ бердилар,- деди Чили президенти.

Кончилар қарийиб 700 метр чуқурликда 69 кун давомида қолиб кетган эди.

Уларга тор туйнук орқали озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берилди.

Тарихда ҳеч ким бунча узоқ муддат ер остида қолиб кетиб тирик қолмаган.

Кон босиб қолганидан 17 кун ўтиб ер остида қолиб кетган кончиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгани тахмин қилинган эди.
XS
SM
MD
LG